“Молиявий саводхонлик” олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида “Молиявий саводхонлик” олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
8-9-10 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, ўқувчиларнинг молиявий билимларини ошириш, иқтисодий тафаккурини ривожлантириш ҳамда уларда молиявий маданият кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Унда ҳудудлардан саралаб олинган 25 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Бектош Рўзиқулов, 2-ўринни Зарафшон шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси Элбек Тойиров, 3-ўринни эса Навбаҳор туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Жасурбек Даурханов қўлга киритди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири