Марказий Осиё чемпионатида волейболчиларимиз Шри-Ланка жамоасини мағлуб этди
Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Марказий Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Кеча 6 та давлат жамоалари иштирок этаётган чемпионатнинг учинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон волейболчилари Шри-Ланка терма жамоаси билан куч синашди.
Қизиқарли кечган ўйинда Рамин Бабаи бош мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Сетлар ҳолатида учрашувлар 25:23, 22:25, 25:19, 25:21 кўринишларида якунланди.
Бугун, 25 июль куни Марказий Осиё чемпионати дастурига мувофиқ дам олиш куни сифатида белгиланган.
Эртага, 26 июль куни ҳамюртларимиз Покистон терма жамоаси билан куч синашади. Чемпионат 29 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА