Мария ва Полина Лондондаги юришини бошлади
Бу йилги "Катта дубулға" туркумидаги теннис турнирларида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Англиянинг Лондон шаҳридаги теннис бўйича мавсумнинг энг нуфузли турнирларидан бири “Катта дубулға“ туркумига кирувчи “Уимблдон” турнирида саралаш баҳслари ўтказилмоқда.
Жорий йилги мусобақада Ўзбекистон шарафини 5 нафар теннисчи ҳимоя қилади. Аёллар ўртасида Камилла Раҳимова, Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова кортга чиқса, ўсмирлар баҳсида Никита Белозерцев, 14 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида эса Саидаслам Фарҳодов мамлакатимиз номидан иштирок этади.
Саралаш баҳсларининг биринчи куни ўзбекистонлик теннисчилар учун муваффақиятли кечди. Полина Кудерметова илк даврада Франция вакили Жессика Поншени 1:6, 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Мария Тимофеева ҳам биринчи босқичда АҚШ вакили Оливия Осгуини 6:1, 6:4 ҳисобида енгди.
Энди саралаш босқичининг иккинчи даврасида Полина америкалик Клерви Нгуноуе билан, Мария эса украиналик теннисчи Вероника Подрез билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА