Мария Тимофеева бош совринни қўлга киритиши учун икки қадам қолди
Швейцариянинг Кьяссо шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича W75 тоифасига кирувчи “Axion Open” халқаро турнирида ҳамюртимиз Мария Тимофеева асосий тўрнинг яккалик баҳслари ярим финал босқичига чиқди.
Мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирнинг яккалик баҳлари чорак финалида мамлакатимизнинг учинчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева мезбонлар вакили Сюзан Бандеччини 6:1, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Энди Мария Тимофеева мусобақа ярим финалида франциялик Алиса Реймга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА