"Маънавият соати"да соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ўтказилган "Маънавият соати"да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган муҳим йўналишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Учрашувда Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Шерзод Олимов Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб бериш асносида кундалик ҳаётда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда иш жараёнида чарчоқни камайтириш бўйича фойдали тавсияларни айтиб ўтди.

Айниқса, кун давомида иш жойида бажариш мумкин бўлган оддий, аммо, самарали жисмоний машқлар амалий тарзда кўрсатилиб берилгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур "Маънавият соати" ходимларга соғлом ҳаёт тарзига эътибор қаратиш, ўз устида ишлашга ундовчи муҳим руҳий қувват бағишлади.
Т.Рўзиев, ЎзА