МАЪЛУМОТ: видеодарслар қачон ва қандай шаклда ўтилади?
15 дақиқалик видеодарслар Халқ таълими вазирлиги сайтига ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига ҳам жойлаштирилади.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишича, ўқувчилар учун тайёрланган видеодарслар 30 мартдан бошлаб “Madaniyat va ma’rifat”, “Oilaviy”, “Dunyo bo‘ylab” ва “Yoshlar” телеканалларида намойиш этиб борилади.
Дарсларнинг намойиш вақти Халқ таълими вазирлиги сайтида ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинади. Ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида намойиш этиладиган дарсларда мавзунинг асосий моҳиятига эътибор қаратилади, уй вазифалари бериб борилади.
15 дақиқалик видеодарслар Халқ таълими вазирлиги сайтига ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига ҳам жойлаштирилади.