Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади.
Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
III чорак дарслари 2024 йил 11январдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида қишки таътил 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар давом этиши айтилганди.