Макрон Киевга ҳужум авж олгач, РФга қарши санкцияни кучайтиришга чақирди
Франция Президенти Эммануэль Макрон Россиянинг Киевга қарши жадаллашган ҳаво ҳужумини қоралаб, Москва ҳаракатини “террор сиёсати” деб атади ва Европа Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
– Украина ва биз чарчоқ ҳис қилмаймиз, қўрқувга ҳам тушмаймиз, – деди фаранг етакчиси ва ҳар бир янги ҳужум Россияни тажовузкорлиги учун жавобгарликка тортиш зарурлигини тасдиқлайди, дея қўшимча қилди.
Унинг фикрича, ЕИ ва ҳамкорлар Москвага босимни кучайтиришда давом этиши керак. Жумладан, янги санкция қўллаш, шунингдек Украина аҳолисини ҳимоя қилиш учун ҳарбий ёрдамни кучайтириш зарур.
С.Раҳимов, ЎзА