Маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаётган замонавий корхона
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Фурқат маҳалласида жойлашган “Maks Fashion” тикувчилик корхонасида маҳаллий аҳоли вакиллари меҳнат қилмоқда. Айни пайтда корхонада 60 нафар киши доимий иш билан таъминланган.
Корхонада эркаклар ва болалар учун турли мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Замонавий тикув ускуналари билан жиҳозланган ишлаб чиқариш цехларида маҳсулотларни тайёрлашнинг барча жараёнлари йўлга қўйилган.
[gallery-30825]
Ҳозирда корхонада ойига 50 минг донагача тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, асосан ички бозорга етказиб берилмоқда. Бу ерда меҳнат қилаётган ишчиларнинг аксариятини маҳаллий аҳоли ташкил этиши маҳаллада бандликни таъминлаш ва оилавий даромадларни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Корхонада ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича истиқболли режалар белгиланган.
Тадбиркор Алишер Бобохоновнинг таъкидлашича, келгусида замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали корхона фаолиятини янада кенгайтириш кўзда тутилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА