Маҳаллада янги тикув цехи иш бошлади
Бухоро шаҳри Ёшлик маҳалласидаги 31-умумтаълим мактабининг бўш биносида янги тикув цехи иш бошлади. Бу ерда 40 нафарга яқин хотин-қизлар ишга қабул қилин.
Янги иш ўринларига асосан Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 35 нафар хотин-қизлар, хусусан уларнинг ишсиз бўлган 11 нафарининг бандлиги таъминланди.



Эндиликда бу ерда нафақат Ёшлик маҳалласида яшовчи балки унга яқин бўлган бошқа маҳаллаларнинг хотин-қизлари ҳам ишлаш имкониятига эга бўлди.



Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ташкил этилган ушбу тикувчилик ишлаб чиқариш кооперативи ишчиларига Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасида фаолият юритиб келаётган “Камалак Шабнам Текстил” корхонаси асосий буюртмачи бўлди. Эътиборлиси, бугунги кунда ушбу корхона маҳсулотларига ички бозорда талаб тобора ортяпти.
Зариф Комилов, ЎзА