Мўйноқ туманида янги масжид қурилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг «Қозоқдарё» ОФЙ ҳудудида янги масжид қад ростламоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг «Қозоқдарё» ОФЙ ҳудудида янги масжид қад ростламоқда. Қорақалпоғистон Мусулмонлар қазияти ва Мўйноқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида янги масжид биносига тамал тоши қўйилди.
Қорақалпоғистон Мусулмонлар қазияти тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси топшириғи асосида ҳудудда қатор таъмирталаб масжид биноларини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий ҳомийлар ва аҳоли ёрдами билан қатор масжидлар, жумладан, Нукус туманидаги «Имаматдин ишан», Беруний туманидаги «Бадр ота», Кегейли туманидаги «Искендер ва Алауатдин ишан» масжидлари бинолари намунавий кўринишда янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. «Қозоқдарё» ОФЙ ҳудудида аввал масжид йўқ эди. Аҳоли мурожаатлари асосида ҳозирда бу жойда янгидан масжид биноси қурилмоқда.