Мўл ҳосил тадориги
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Билолиддин Суннатилло” фермер хўжалиги миришкорлари 32 гектар майдонда ғўза парваришламоқда.
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Билолиддин Суннатилло” фермер хўжалиги миришкорлари 32 гектар майдонда ғўза парваришламоқда.–Пахта уруғчилиги бўйича мутахассислар тавсиясига кўра экин майдонимизга “Порлоқ-1” навли уруғлик чигитини қадаганмиз, – дейди хўжалик раҳбари Анваржон Акромов. – Айни кунларда баравж ўсаётган ғўзани бегона ўтлардан тозалаш, қатор ораларини культивациялаш, озиқлантириш, суғориш, зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик ишлов бериш каби тадбирлар сифатли амалга оширилмоқда. Жамоамиз пахтазорнинг ҳар гектаридан камида 45 центнердан ҳосил олишни ният қилган.