Кутубхоначилар учун семинар-тренинг
Нукус шаҳридаги Республика болалар кутубхонасида «Ахборот-кутубхона иши» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор ижроси доирасида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг жами 100 нафар кутубхоначиси қатнашди.
[gallery-1519]
Семинар-тренингда тажрибали экспертлар томонидан кутубхоначиларнинг амалий кўникмаси, билими ҳамда касбий маҳоратини янада ошириш мақсадига қаратилган дарс ва ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА