Курашчиларимиз Осиё ўйинларига йўл олди
Бугун, 23 сентябрь куни кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Осиё ўйинларининг кураш мусобақаларида Ўзбекистон кураш терма жамоаси аъзолари - эркаклар -81 ва +120 килограммда, аёллар эса -57 ва -78 килограмм вазн тоифаларида совринли ўринларга даъвогарлик қилади.

Тўрт йилликнинг “кичик олимпиадаси”да терма жамоамиз шарафини Бекмурод Олтибоев, Шоҳрух Бахтиёров, Аҳрор Зиёдуллаев, Фотима Қодирова, Инобат Оғажонова, Шоҳиста Назарова ҳамда Покиза Камолиддинова ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, ёзги Осиё ўйинлари дастурига мувофиқ миллий спортимиз кураш беллашувлари 27-29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА