Косонсой жамоаси – ғолиб
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол бўйича мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар иштирок этиб, бош соврин учун баҳс олиб борди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда иштирокчилар ўзининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва жамоавий ўйин маҳоратини намойиш этди.
[gallery-30895]
Мусобақа якунига кўра, Косонсой тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Норин тумани вакиллари иккинчи, Учқўрғон тумани жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА