9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан “Очиқ эшиклар” куни тадбири ўтказилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари матбуот хизматлари ходимлари, мутасаддилар, тадбиркорлар, қурилиш, лойиҳалаш ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Унда бугунги кунда коррупция нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида давлат бошқаруви самарадорлигига, жамият иқтисодий барқарорлигига, фуқароларнинг давлат тизимига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатадиган жиддий муаммолардан бири эканлиги таъкидланиб, ушбу иллатга қарши қатъий кураш олиб бориш муҳимлиги қайд этилди.  

Айни пайтда кўплаб мамлакатларда, хусусан, юртимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш омилларини бартараф этиш, фуқароларда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жамиятда шаффофликни таъминлаш, жараёнларни рақамлаштириш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.  

Иштирокчилар дастлаб бошқарма фаолияти билан яқиндан танишди. Сўнг бошқарма раҳбарлари, мутасаддилари иштирокида мулоқот ўтказилди.  Бошқарма бошлиғи Фазлиддин Алижонов вилоятда қурилиш ва коммунал хизматлар соҳасида коррупцион хавф-хатарларни камайтириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш, аҳолига қулайликлар яратиш, тизимни рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган  ишлар ҳақида кенг маълумотлар берди.  

– Қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари соҳаси фуқаролар энг кўп мурожаат қиладиган, аҳолининг яшаш, турмуш фаровонлиги билан боғлиқ муҳим соҳалардан бири ҳисобланади, – дейди Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Алижонов. – Шу боис, мазкур йўналишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳолига қулай хизмат кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.  

Шунингдек, тадбирда мутасадди ва мутахассислар томонидан соҳа фаолиятининг турли йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳалар, назорат механизмлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мулоқот давомида соҳада коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.  

Якунида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жамоатчилик билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини коррупциядан холи соҳага айлантириш борасида  қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши қатъий чоралар белгиланди