Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизимни жорий этиб, ушбу масалага жамоатчилик, парламент ва фуқаролик жамияти институтларини кенг сафарбар этиш мақсадида қарор қиламан:

1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига мазкур Фармон ва унинг иловаларида белгиланган вазифаларни сифатли, ўз вақтида ва сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ҳар йили ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари билан биргаликда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “йўл харита”сини тасдиқлаб, ижроси устидан назоратни таъминласин.

3. Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда парламентнинг ролини тубдан ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига қуйидагилар тавсия этилсин:

а) ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учтавазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

б) вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш;

в) халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

г) масъул идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузган ҳолда “жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги” давомида ҳар ойнинг 1-5 саналарида режа асосида “қизил” тоифадаги маҳаллаларга тушиб, жиноятларнингкелиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ва ички ишлар органлари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш ҳамда туман (шаҳар) ва маҳаллаларда илгари сурилган халқчил ташаббуслар асосида қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

4. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти қуйидагича янги тартиб асосида йўлга қўйилсин:

а) прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади;

б) секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.

5. Иқтисодиётда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида белгилансинки:

а) давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади;

б) 2025 йилнинг 1 июлидан йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;

в) “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда – “Шаффоф қурилиш” тизими) қамрови янада оширилиб, босқичма-босқич халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий қилинади.

6. Мазкур Фармоннинг 5-бандида белгиланган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда: 

1) давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритсин;

2) Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талабларни кучайтирсин;

3) Ҳисоб палатаси билан биргаликда давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) турларини камида икки карра қисқартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;

б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши халқаро стандартлар асосида баҳолаш ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиб-таомилларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) 2025 йил якунига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги халқаро молия ташкилотлар билан биргаликда халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчиларни “Шаффоф қурилиш” тизими орқалижалб қилиш, қиймати 2 миллион АҚШ долларигача бўлган халқаро молия ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий тендерларни “Шаффоф қурилиш” тизимида ўтказиш ҳамда халқаро тендерлар бўйича жалб қилинган чет эл пудрат ташкилотлари шартнома қийматининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариш тартибини жорий этиш чораларини кўрсин;

г) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Шаффоф қурилиш” тизимини халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий этиш учун ушбу тизимда тегишли имкониятларни яратсин.

7. Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизимни жорий этсин.

Бунда аҳоли томонидан “қониқарсиз” деб баҳоланган давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг шахсий жавобгарлиги белгилансин.

8. Адлия вазирлиги:

а) бир ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига мобиль телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформани ишга туширсин;

б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган янги тизимни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) уч ой муддатда Адвокатлар палатаси билан биргаликда фуқароларга сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Мазкур Фармонда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Д.Б.Кадиров ва Р.Қ.Давлетовлар зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                                                                                                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2025 йил 21 апрель

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида