Корхона ишчилари — коллеж битирувчилари
Бухоро шаҳар енгил саноат ва педагогика коллежини битирган Мафтуна Зарипова айни пайтда “Buxara golden needle” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилмоқда. Коллеждаги таҳсил давомида ўқув амалиётини шу ерда ўтагани унга жуда қўл келмоқда.

Жорий йилда иш бошлаган “Buxara golden needle” масъулияти чекланган жамияти “Қишлоқ қурилиш банк”нинг молиявий кўмагида замонавий технология билан жиҳозланди, ишлаб чиқаришга 15 нафар тикувчи жалб қилинди. Уларнинг ўн нафари коллеж битирувчиларидир. Айни пайтда бу ерда йигирмага яқин турдаги тикувчилик маҳсулотлари тайёрланмоқда.