Кўринмас қотил - "ис гази"дан огоҳ бўлинг!
Ис гази — рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз бўлиб, сезиш жуда қийин бўлган ўта заҳарли газ. Куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ушбу хавф кучаяди.
Ис гази нима сабабдан ҳосил бўлади?
Табиий газ, бензин, дизель, мазут, кўмир ёки ўтин чўғларининг чала ёниши натижасида.
Иситиш печларининг тутун ва ҳаво алмаштирувчи шахталари (мозорлари/туйнуклари) беркитиб қўйилганида.
Қўлбола ёки носоз иситиш мосламаларидан фойдаланилганда.
Газ ёки бошқа ёқилғига мослаштирилган печларни ухлаш (дам олиш) хоналарига олиб кирганда.
Хавфсизлик қоидалари
Шамоллатишни таъминланг: Хона ҳавосини алмаштирувчи шахталар ва туйнукларни ҳеч қачон беркитманг.
Мосламаларни текширинг: Қўлбола, носоз ёки стандарт талабларга жавоб бермайдиган иситиш печларидан фойдаланманг.
Ухлаш хонаси: Ухлаш ёки дам олиш хоналарига очиқ олов ёки кўмир/ўтин чўғларини олиб кирманг.
Болалар ва қариялар: Болалар ҳамда имконияти чекланган кишиларни назоратсиз қолдирманг.
Фавқулодда вазиятларда мурожаат қилиш рақамлари
Агар ис газидан заҳарланиш ёки хавф белгиларини сезсангиз, зудлик билан ташқарига чиқинг ва қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
101 — Ёнғин хавфсизлиги хизмати
103 — Тез тиббий ёрдам
104 — Газ авария диспетчерлик хизмати
1050 — Қутқарув хизмати.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов. ЎзА