Кўргазмада катта лойиҳалар намойиш қилинди (+видео)
Аввал хабар берганимиздек Тошкентда “AgroWorld Uzbekistan 2026” 21-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур намойишлар тадбиркорлар, энди иш бошламоқчи бўлган инвесторлар, агросаноат соҳасига қизиқувчиларга катта имкониятлар эшигини очиб берди. Бу ерда жаҳоннинг нуфузли компаниялари томонидан ақлли технологиялар, қишлоқ хўжалиги учун зарур минераллар, дори воситалари, парандачилик, чорвачилик, балиқчилик йўналишлари учун зарур таркибий қисмлар ва энг сўнгги ишланмалар намойиш қилинмоқда. Бу ерда Австрия, АҚШ, Беларусь, Бельгия, Германия, Дания, Испания, Италия каби 19 мамлакатдан 162 та компанияларнинг энг яхши технологияларини кўриш ва яқиндан танишиш мумкин.
Кўргазмада ҳамкорлик алоқаларни кенгайтириш, манфаатли шартномалар тузиш, инвесторлар ва агросаноат корхоналари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш учун барча имкониятлар ишга солинган. Ҳаттоки ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва логистикагача бўлган барча жараёнлар қамраб олинган. Кўргазманинг ноёблиги ва аввалгиларидан ажралиб турган жиҳати ҳам шунда. Ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган маҳсулот тайёрлаш занжири тўлиқ намойиш қилинган. Шу билан бирга жорий кўргазмада парандачилик соҳасига алоҳида урғу берилган. Соҳа учун инновацион технологиялар, ускуналар, дори воситалари, ем маҳсулотлари йирик компаниялар томонидан тадим этилди.
Ўзбекистонда аграр соҳада имкониятлар кенг бўлгани учун кўргазманинг охирги кунида ҳам ташриф буюрувчиларнинг кети узилмади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bOsTY44V7Jo" title="Ko`rgazmada katta loyihalar namoyish qilindi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА