“Конституцияни қандай тушунаман?”
Тан олиш керак бугун кўпчилигимиз конституцияда ёзиб қўйилган ҳақ-ҳуқуқларимизни тўлиқ биламан деб айта олмаймиз. Албатта бунга эътиборсизлигимиз, таълим жараёнида конституцияни чуқурроқ ўргатиш билан боғлиқ ҳолатларнинг сустлиги сабаб бўлиши мумкин. Шу боис болаларга конституцияни боғча ёшидан бошлаб ўргатила бошланса, келажакда боланинг конституцион билимларини янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади...
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар ўртасида “Конституцияни қандай тушунаман?” мавзусида расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

Хусусан, Қарши шаҳридаги 160 ўринга мўлжалланган 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган мана шундай расмлар танлови тарбияланувчиларда яхши тассурот қолдирди. Болажонлар ўзлари чизган расмларда мамлакатимиз рамзларини акс эттиришди.

Танлов байрамга улашиб кетди. Болаларнинг харбий либосларда эканлиги, ватан рамзларини турли дидактик ўйинлар орқали тасвирлаб берганлиги байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Ў.БАРОТОВ, ЎзА