Кондаги ўғрилик фош бўлди
Қўли эгри 21 ва 24 ёшдаги бу йигитлар омборхона атрофига ўралган сим тўсиқлар тагидан ўтиб, ушбу материалларни ўғирлагани аниқланди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятига тегишли 142 миллион 905 минг сўмлик кўмир конида ишлатиладиган 75 дона 10 метрли махсус сетка ва узунлиги 2,250 метр бўлган 80 дона арматура ўғирланган.
“Шарғункўмир” акциядорлик жамияти масъулларининг туман ички ишлар бўлимига мурожаати асосида олиб борилган қидирув ишлари натижасида ўғирликни Шарафобод маҳалласида яшовчи Т.А, Д.А, С.Н, А.Ж, Н.Н, С.С ва А.Клар содир этгани маълум бўлди. Қўли эгри 21 ва 24 ёшдаги бу йигитлар омборхона атрофига ўралган сим тўсиқлар тагидан ўтиб, ушбу материалларни ўғирлагани аниқланди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2 ва 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.