Кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ҳам кўчат экиш ва уни парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, фуқаролар йиғинларида бўш ер майдонларида, фуқаролар йиғинлари ҳудудида дарахтлар экиш, хайрия ташаббусларни амалга ошириш, ҳудудларда ариқ ва лотокларни тозалаш, дарахт кўчатларига ишлов ва шакл бериш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

–Мазкур хайрли ишлар жамоамиз томонидан ҳар томонломақўллаб-қувватланмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Элликқалъа тумани бўлинмаси раиси Баҳром Юлдашев – Тумандаги 150 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилага фонд ҳисобидан 2 мингта мевали дарахт ҳамда 400 тупдан ортиқ ҳосилдорлиги юқори бўлган ток кўчати беғараз тарқатилди.
Туманнинг барча фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари давом этмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА