Кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилинди
3 нафар хорижий фуқарога ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 31.200 АҚШ доллари олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу шахс мазкур пул маблағининг 4200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960 й.т. фуқарога бериши кераклиги аниқланиб, давом эттирилган тезкор тадбирда, у ҳам 27 минг долларни олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА