Кичик бизнеснинг катта имкониятлари
Кичик бизнес аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарали ечими эканини яхши англаган Навоий вилояти Навбаҳор тумани тадбиркорлари кейинги йилларда бу борада салмоқли ютуқларга эришмоқда.
Кичик бизнес аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарали ечими эканини яхши англаган Навоий вилояти Навбаҳор тумани тадбиркорлари кейинги йилларда бу борада салмоқли ютуқларга эришмоқда.Туманда 2008 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Саккизбек истиқболи” хусусий корхонасида ойига 10 тонна ун қайта ишланади. Уч турдаги нон маҳсулотлари сифати ва мазаси билан харидорларга манзур бўлмоқда. Жорий йил охирига қадар корхонадақандолатчилик цехини ҳам ишга тушириш мўлжалланган.