Киберхавфсизлик ва телеком соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Россияга хизмат сафари доирасида профессор Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетига (СПбДТУ) ташриф буюрди.
Учрашувда рақамли таълим, илмий тадқиқотлар, 5G/6G технологиялари, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.


Томонлар СПбДТУ, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Cyber University ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма диплом дастурларини йўлга қўйиш ҳамда ўзбекистонлик талабалар учун магистратура ва PhD имкониятларини оширишга келишиб олди.
Шунингдек, телекоммуникация технологиялари ва келажак авлод алоқа тармоқлари бўйича қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Вазир университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашди.


Н.Раҳмонова, ЎзА