Хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда
Мамлакатимизда хусусийлаштириш, кўчмас мулк бозори каби соҳаларда халқаро тажрибага асосланган тартибларнинг жорий этилиши иш сифати ва самарадорлигини янада ошириш имконини бермоқда.
Мамлакатимизда хусусийлаштириш, кўчмас мулк бозори каби соҳаларда халқаро тажрибага асосланган тартибларнинг жорий этилиши иш сифати ва самарадорлигини янада ошириш имконини бермоқда.Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни кўчмас мулк бозорида иш юритувчи – риэлторлар фаолиятини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз раҳнамолигида соҳани янада такомиллаштириш, фаолиятга илғор тажрибаларни қўллаш, савдо қатнашчиларига кенг шароит яратиб бериш, ошкораликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.
Кўчмас мулк бозорида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига мулк ва унга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш, кимошди савдоларини ташкил этиш борасидаги хизматлар узлуксизлигини таъминлашда “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамиятининг Андижон вилояти филиали томонидан ҳам муайян ишлар қилинмоқда.
Филиалимиз соҳага оид қонунлар, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, савдоларни ошкора ва юқори савияда ўтказиш, харидорларга қулайликлар яратиш бўйича иш юритмоқда. Махсус малака ва билимга эга мутахассисларимиз томонидан савдода қатнашиш истагини билдираётган мижозларга зарур тавсия ва маслаҳатлар, аукцион савдоларда уларнинг қатнашиши учун қулай шароитлар яратиб берилмоқда.
Йирик корхоналар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда банклар билан уларнинг автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклари сотувини ташкил қилиш бўйича шартномалар тузганмиз. Жорий йилнинг тўққиз ойида 4,5 миллиард сўмга тенг мулклар олди-сотдиси амалга оширилди.
Айни вақтда аукцион савдоларини талаб даражасида ташкил этиш учун замонавий техника ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган савдо зали хизматидан фойдаланмоқдамиз. Савдолар савдо қатнашчилари учун қулай кун ва вақтларга белгиланаётгани, тақдим этилаётган мулкларга харидорларни кенгроқ жалб қилиш, риэлторлик фаолияти тўғрисида жамоатчилик ўртасида кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилаётгани ишимиз самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Президентимизнинг 2012 йил 18 июлда қабул қиланган “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш, эркин фаолият юритиши учун қулай шароит яратишга хизмат қилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларига маркетинг, маслаҳат ва консалтинг хизматлари кўрсатилмоқда, савдога қўйилган мулклар ҳақида тегишли маълумотлар тақдим этилаётир. Ишбилармонларнинг савдоларда қатнашиши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам кўрсатилаётгани уларнинг ишини енгиллатмоқда.
Ўз веб-сайтимизга доимий равишда савдога қўйилган мулкларга оид маълумотлар, уларнинг рўйхати киритиб борилаётир.
Ҳаётимиздан тобора кенг ўрин олаётган мулк савдолари соҳаси бўйича фаолият юритаётган филиалимиз мутахассислари ўз зиммасидаги вазифаларни талаб даражасида адо этиш, бошқача айтганда, мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалаштиришга муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда.
Ойбек Ҳошимов,
“Ko’chmas mulk savdo xizmati”
масъулияти чекланган жамиятининг
Андижон вилояти филиали директори.