Касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги енгилликлар белгиланди
Президентимиз Нукус шаҳридаги 1-сон техникумда йўлга қўйилган касбий таълим тажрибасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Техникумда «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган бўлиб, битирувчиларга 70 та давлат тан оладиган касб сертификати берилади.
Тадбиркор Саловуддин Илёсов бу ерда 37 турдаги кичик асбоб-ускуна ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ёшларга ускунасозликни ҳам ўргатмоқда. Ушбу ускуналарни олган 4 минг ишсиз даромад топишни бошлаган.
Янги йилдан Амударё, Беруний, Чимбой ва Қўнғиротдаги биттадан техникумда ҳам шу тажриба йўлга қўйилади.
1 октябрдан асбоб-ускуна учун бериладиган ссуда миқдори 20 миллион сўмдан 50 миллион сўмга оширилади.
«Уста-шогирд» анъанаси асосида касб ўрганиш харажатларини қоплаш бўйича ёш чегараси 30 ёшдан 40 ёшга кўтарилади.
Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
ЎзА