Журналистлар Амударё туманидаги лойиҳалар билан танишди
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.
Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, туман маҳаллаларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, Дарё бўйи, Чойкўл, Алишер Навоий ва Чордара маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди.
[gallery-31765]
Медиа-тур давомида журналистларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА