ЖЧ-2026: Франция муҳим ғалабани қўлга киритди
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бугун “I” ва “J” гуруҳларида биринчи тур доирасида яна учта учрашув бўлиб ўтади.
Аввал хабар қилинганидек, АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги “MetLife” стадионида “I” гуруҳидан ўрин олган Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тўқнашув 3:1 ҳисобида якунланди. Франция термасига ғалаба келтирган голларга Килиан Мбаппе (дубль) ва Брэдли Баркола муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Фрация илк турдаги муввафақият натижасида ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди.

Мазкур гуруҳдаги навбатдаги баҳс Фоксборо шаҳридаги “Gillette” стадионида Ироқ ва Норвегия терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.
Шунингдек, 17 июнь куни “J” гуруҳида ҳам биринчи тур доирасида икки учрашув бўлиб ўтади. Хусусан, Аргентина терма жамоаси Жазоирга (06:00) қарши майдонга тушса, Австрия терма жамоаси Иордания (09:00)билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА