“Жасорат мактаби”га кириш имтиҳонлари бошланди
Юртимизнинг барча ҳудудларида“Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Навоий вилоятида бу жараён Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳудудий бўлими биносида ташкил этилди.
Унда талабгорлар она тили ҳамда математика фанларидан тест синовларини топширди.
“Жасорат мактаблари”га кириш учун вилоят бўйича умумтаълим мактабларининг 4-синфини тугатган 854 нафар ўқувчи ариза топширган эди.
[gallery-30163]
“Жасорат мактаблари” вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳудуддаги мактабларга 26 нафардан ўқувчи қабул қилинади.
Танловнинг иккинчи босқичида ўқувчилар жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтади.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари