Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна икки йилга озодликдан маҳрум қилинди
Душанба куни Сеул туман суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга саккизта ишдан бири бўйича икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар бермоқда "Yonhap" ахборот агентлиги.
Суд собиқ президентни “Сиёсий маблағлар тўғрисида”ги қонунни бузганликда айбдор деб топди.
Махсус прокурор жамоаси илгари уни рафиқаси, собиқ биринчи хоним Ким Конг Хи билан 2021 йил апрелидан 2022 йил мартигача нуфузли сиёсий арбобдан тахминан 270 миллион вон (тахминан 180 000 доллар) миқдорида 58 та бепул сўровнома олиш учун тил бириктирганликда айблаган эди.
Прокурорлар бу иш бўйича собиқ президентга тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўрашган эди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ президент 2024 йил декабрь ойида мамлакатда қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этиш орқали исён уюштириш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Таъкидланишича, унга қарши жами саккизта жиноий иш қўзғатилган. 2026 йил февраль ойида Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат эълон қилиш орқали қўзғолон уюштиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кейинчалик у қарор устидан апелляция шикояти берди.
Жорий йил июнь ойида Жанубий Кореянинг собиқ президенти душманга ёрдам бериш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айбловлари билан 30 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Г.Сатторова, ЎзА