Жаҳон шахмат юлдузлари Тошкентда жам бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Crowne Plaza” меҳмонхонасида дунёнинг етакчи шахматчилари иштирокидаги нуфузли “UzChess Cup 2026” халқаро шахмат мусобақасига старт берилди.
Мазкур турнир давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 майда қабул қилинган 2“2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
“UzChess Cup 2026” Ўзбекистоннинг энг нуфузли халқаро шахмат турнирларидан бири бўлиб, унда жаҳоннинг таниқли гроссмейстерлари, тажрибали шахматчилар ҳамда истиқболли ёш истеъдодлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
[gallery-29859]
Турнирнинг илк турида ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов кучли рақиблардан бири — Ян Непомнящий устидан ғалаба қозонди. Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди. Шамсиддин Воҳидов ҳам Аржун Эригайсига қарши кечган муросасиз учрашувда дуранг қайд этди.
Шунингдек, Николаос Теодору — Ҳанс Ниманн ҳамда Шаҳриёр Мамедяров — Видит Гужрати жуфтликлари ўртасидаги баҳслар ҳам шахмат мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.
15 июнга қадар давом этадиган мусобақа нафақат ғолибларни аниқлаш, балки Ўзбекистоннинг жаҳон шахматидаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА