“Иттифоқ биллур кубоги” мини футбол мусобақаси ғолиблари аниқланди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари ўртасида “Иттифоқ биллур кубоги” мини футбол мусобақаси ташкил этилди.
Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида Навоий давлат университети жамоаси 1-, Навоий инновациялар университети жамоаси 2- ва Навоий Шарқ университети жамоаси 3-ўринни эгаллади.


Ғолиб ва совриндор жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири