Италияда коронавирусдан ўлим ҳолати кундан кунга пасаймоқда
Италияда COVID-19 туфайли вафот этганлари сони бир суткада 260 кишини ташкил этди.
Италияда COVID-19 туфайли вафот этганлари сони бир суткада 260 кишини ташкил этди.
Италия фуқаро мудофааси хизматининг таъкидлашича, бу 14 мартдан буён энг паст кўрсаткичдир.
27 мартда мамлакатда коронавирус орқали қурбон бўлганлар сони бўйича рекорд ўрнатилганди. Ўша куни 969 та ўлим билан якун топган ҳолат қайд этилган.
Умуман, эпидемия бошлангандан буён Италияда жами 197 минг 675 киши коронавирусга чалингани аниқланган.
Мамлакатда аҳвол бироз ўнглангани боис, ҳукумат чекловларни бироз юмшатишга қарор қилгани маълум бўлди. Яъни, 4 майдан бошлаб саноат ишлаб чиқаришда ва қурилишларда ишлар қайта бошланади. 18 майдан эса, музейлар ва кўргазмалар фаолиятини тиклайди ҳамда чакана савдога ҳам рухсат берилади.