“IT Queens – келажакни яратувчи қизлар” танлови ғолиблари аниқланди
Хоразмда “Халқаро қизлар куни” муносабати билан олий таълим ташкилотлари талаба-қизлари ўртасида илк бор ўтказилган “IT Queens – Келажакни яратувчи қизлар” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов талаба-қизларнинг ахборот технологиялари ва робототехникадан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ушбу соҳаларга қизиқишини ошириш ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Танлов, шунингдек, 2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга ошириш доирасида таълим ташкилотларида “Бир қиз – бир ментор” дастурини жорий этиш вазифалари билан ҳам боғлиқ.

Тантанали маросимда танлов натижалари эълон қилинди.

Қуйида ғолиблар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ахборот технологиялари (ИТ) йўналишига оид дастурий таъминот йўналиши:
1-ўрин – Ҳусанбоева Фарзона, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
2-ўрин – Йўлдошалиева Гулзода, Андижон давлат педагогика институти.
3-ўрин – Рустамова Рухшона, Бухоро давлат техника университети.
Мобил иловалар йўналиши:
1-ўрин – Ибрагимова Диана, Тошкент давлат транспорт университети.
2-ўрин – Худайберганова Гулай, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика университети.
3-ўрин – Ғуломова Мафтуна, Чирчиқ давлат педагогика университети.
Сунъий интеллект йўналиши:
1-ўрин – Раҳимберганова Шағзода, Урганч давлат тиббиёт институти.
2-ўрин – Маруфова Гулчирой, Қўқон университети.
3-ўрин – Фаттоева Норжон, Бухоро давлат университети.
Киберхавфсизлик йўналиши:
1-ўрин – Бойсунова Томила, Тошкент Халкаро Вестминстер университети.
2-ўрин – Бахтиярова Дилфуза, Урганч давлат университети.
3-ўрин – Кенжаева Нодирабегим, Фарғона давлат техника университети.
Рақамли таълим йўналиши:
1-ўрин – Хаитбоева Мўътабархон, Урганч давлат университети.
2-ўрин – Хуррамова Эъзоза, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
3-ўрин – Абдураҳимова Мубина, Фарғона давлат техника университети.
Мехатроника ва робототехника, автоматлаштирилган тизимлар йўналиши:
1-ўрин – Бойқулова Маҳлиё, Самарқанд давлат техника университети.
2-ўрин – Саидова Наргиза, Навоий давлат педагогика институти.
3-ўрин – Атабоева Динара, Жиззах давлат педагогика университети.
Ақлли қурилмалар ва ИОТ ечимлари йўналиши:
1-ўрин – Нуриддинова Нозима, Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
2-ўрин – Жумабоева Саодатжон, Тошкент давлат транспорт университети.
3-ўрин – Халилова Маржона, Бухоро давлат техника университети.

Барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири