Ишсизлар иш билан таъминланмоқда
Бу ҳақда Халқ депутатлари Муборак туман кенгашининг 10-сессияси таъкидлаб ўтилди.

Айтиш лозимки, туманда ўтган давр мобайнида «темир дафтар»га киритилган 1 минг 473 та эҳтиёжманд оиланинг 1 минг 136 нафар аъзолари бандлиги таъминланиб, 994 та эҳтиёжманд оила рўйхатдан чиқарилди.
Хусусан, 178 нафари иқтисодий, 191 нафари қишлоқ хўжалиги, 4 нафари қурилиш комплексига, 103 нафари расмий ўзини-ўзи банд қилиш орқали, 925 нафари норасмий бандлик (одам ва юк ташиш хизмати, шахсий қурилишда қурувчи ва ҳ.к.), 9 нафари ўзининг ишига қайтиши, 40 нафари бошқа фаолият турларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди.
- Бугунги кунда «темир дафтар»да рўйхатда турган 479 та оилани карантин шароитида қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олганмиз, - деди туман ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Тўраева.

– Шунингдек туманнинг 25 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолияти давом эттирилмоқда.
Сессия давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш, шунингдек туманда йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кўп қаватли уларнинг том қисмини ёпиш каби масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шундан сўнг туман ҳокими бугунги пандемия даврида, аҳолининг эҳтиёжманд оилаларига манзилли ёрдам кўрсатиш ва муқаддас байрам Қурбон ҳайити муносабати билан уларнинг ҳолидан хабар олиш, ҳайр-саховат ишларини амалга ошириш, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.