Ипак матоларда акс этган ҳаёт
ФОТОРЕПОРТАЖ. Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, батик санъати устаси Феруза Алиеванинг “Master-skaya” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, батик санъати устаси Феруза Алиеванинг “Master-skaya” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.


Унда ижодкорнинг 100 га яқин батик санъати асарлари намойишга қўйилди.


Маълумки, батик санъати ижодкордан нафақат бадиий, балки техник билимларни талаб этади. Асарларни кузатаркансиз, ўзига хос дид ва эҳтиёткорликни талаб этувчи нафис, ҳарир мато сатҳидаги гўзаллик сизни ўзига ром этади.


Кўргазмада Ф.Алиева ижодининг бошқа қирралари ҳам кашф этилган. Жумладан, сумка, халат, чопон, шарф ва рўмол каби буюмлар ижодкор маҳорати билан ўзгача шакл касб этган.