Иншолар танловининг ғолиблари тақдирланди
Андижон вилоятида Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловининг қуйи босқичида 1 минг 400 дан зиёд тенгдошлари орасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар Республика босқичида ўзаро беллашди.

Танлов якунларига кўра, Хоразм вилоятидан Рухшона Октяброва 1-ўринни, Самарқанд вилоятидан Бону Зиятова 2-ўринни ва Наманган вилоятидан Дилрабо Абдумажитова 3-ўринни қўлга киритиб, вазирлик томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзА