Индонезияда ўзбек тили тобора оммавийлашмоқда
Қарийб 4 соат давом этган мазкур тадбирда мактабнинг 800 нафарга яқин ўқувчиси, шунингдек, мамлакат таълим вазирлиги масъул ходимлари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида Жакарта шаҳридаги 178-ўрта мактабда Ўзбек тили ва маданияти куни ўтказилди.
Қарийб 4 соат давом этган мазкур тадбирда мактабнинг 800 нафарга яқин ўқувчиси, шунингдек, мамлакат таълим вазирлиги масъул ходимлари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Барча ўқувчилар жўр бўлиб, Ўзбекистон мадҳиясини ижро этгани анжуманнинг энг ҳаяжонли воқеаси бўлди.
Дарслар якунида Ўзбекистон ҳақидаги викторина саволларига тўғри жавоб берган ўғил-қизларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Эслатиб ўтиш жоиз, яқинда Жакарта шаҳридаги “Polyglot Indonesia” ўқув клубида ҳам Ўзбек тили ва маданияти ўрганила бошланганди. “Polyglot Indonesia” клуби ташкилотчиларининг айтишича, ўзбек тили синфига жуда кўп ўқувчи тўпланган. Одатда, ушбу ўқув марказида ҳар бир дарсни кўпи билан 35-40 киши тинглайди. Ўзбек тили машғулотларида эса хоҳловчилар сони 70 дан ошиб кетмоқда. Бу Индонезияда ўзбек тилига қизиқиш жуда юқори эканлигидан дарак беради.