Индонезия элчиси: Компанияларимиз Қорабоғни тиклашда фаол иштирок этади
Индонезиянинг Озарбайжондаги элчиси Берлиан Хелми айтишича, спорт ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик ушбу икки давлат учун муҳим йўналишлардир. Ҳар икки мамлакат ўзаро маданият тарғиботини кучайтириш муҳим, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда “АзерТАЖ” ахборот агентлиги ёзган.
– Озарбайжон ва Индонезия турли тадбирлар ташкил этиш орқали бир-бирининг маданиятини янада кенгроқ тарғиб қилишни режалаштирган, – дея қўшимча қилди элчи. – Ҳамкорлигимизнинг яна бир муҳим йўналиши – Индонезия компаниялари Қорабоғ минтақасини қайта қуриш ва тиклашдаги иштироки ҳам давом этади.
А.Маматов, ЎзА