Ибрагимов Акрам Жавлиевичнинг биология фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ғарбий Помир Олой флорасининг таксономияси ва фазовий тузилиши (Сурхондарё вилояти чегарасида)” мавзусида
Ибрагимов Акрам Жавлиевичнинг 03.00.05 – “Ботаника” ихтисослиги бўйича “Ғарбий Помир Олой флорасининг таксономияси ва фазовий тузилиши (Сурхондарё вилояти чегарасида)” мавзусидаги биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.B23.01M рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 4 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 32-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти.
Тел.: (+99871) 262-37-95
e-mail: botany@academy.uz