Хоразмда "Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон келажаги" мавзусидаги ўқув-семинарга старт берилди.
Семинарнинг илк куни иштирокчилар тантанали равишда кутиб олиниб, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
208 нафар иштирокчи қатнашган беллашувда билим, мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва жамоавий ҳамкорлик кўникмалари синовдан ўтказилди.

Семинарнинг иккинчи куни амалий тадбирларга бой бўлди.

Маъмун университетида ташкил этилган семинар давомида иштирокчилар таълим сифатини ошириш, замонавий ёндашувларни амалиётга жорий этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда янги ўқув йилини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Машғулотлар жараёнида амалий тажрибалар таҳлил қилиниб, таълим тизимида самарадорликни оширишга қаратилган янги ёндашувлар муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ўқув-семинар 13 август кунига қадар давом этади.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири