Хоккейчиларимиз Қозонда совриндор бўлди
Ислом мамлакатларида хоккейни ривожлантириш ташкилоти томонидан Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси совриндор бўлди.
“ОРХИС кубоги” номи остида ўтган турнирда мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари “А” гуруҳида Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Баҳрайн, Эрон, Уммон ва Татаристон вакиллари билан кураш олиб борди
3х3 форматида ўтган баҳсларнинг финалида ўзбекистонлик хоккейчилар Ливан терма жамоаси билан тўқнаш келди ва кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, турнирнинг кумуш медалларига сазовор бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА