Ҳоким талаба қизлар билан учрашди
Андижон давлат университетида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги олий таълим муассасаларининг талаба-қизлари билан учрашди.
Халқаро хотин-қизлар байрами олдидан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими талаба қизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этди.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши, айниқса, олий ўқув юртлари талабаларининг пухта билим олиб, малакали мутахассис бўлиб етишиши учун барча имкониятлар яратилган. Таъкидланишича, вилоятдаги олий таълим муассасаларида “Лидер қизлар”, “Иқтидорли қизлар” “Ораста қизлар” клуб ва тўгараклар ташкил этилган. Уларнинг фаолияти самараси ўлароқ, фаол, илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган талабалар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.
Учрашувда сўз олган талаба қизлар ўзларининг дил сўзларини изҳор этди, эришаётган ютуқлар ҳақида гапирди.
[gallery-10823]
– Биз талаба қизларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан беҳад мамнунмиз, – дейди Андижон давлат университети талабаси Зилола Эгамбердиева. – Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, пухта билим олишга, янада фаол бўлишга астойдил ҳаракат қиламиз.
Тадбирда “Аёл қисмати” фильми намойиш этилди. Иштирокчи барча қизларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА