Хизматлар аҳолига манзур бўлмоқда
Дўстлик тумани давлат хизматлари маркази 2020 йилда юридик ва жисмоний шахсларга жами 36 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатди.
Жиззах вилоятидаги намунали давлат хизмати марказларидан бири бўлган мазкур марказ ўтган йили сентябрь ойида ўзининг янги биносига эга бўлган эди. Янги идорада мижозлар ва марказ ходимлари учун барча қулайликлар яратилган. Бинода туман адлия бўлими, Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, ФҲДЁ, кутубхона ва нотариуслар ҳам жойлашгани, болалар майдончаси ва БАР хизмати йўлга қўйилгани аҳолига қўшимча қулайлик туғдирмоқда.
Бугунги кунда марказда аҳолига 150 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётир. Ушбу хизматларнинг ижро этилишида масъул бўлган ташкилотлар ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинган.
[gallery-602]
Давлат хизматларини олувчи фуқаролар учун электрон навбатлар билан тартибга солинган. Бунда уйда туриб ҳам davxizmat.uz порталига кириб навбат олса бўлади. Марказда фуқароларнинг чақируви асосида яшаш манзилига бориб экспресс хизмат, ариза жавобларини почта орқали манзилига етказиб бериш - гибрид почта хизмати, жойларга чиқиб сайёр хизмат, битта ҳужжат билан бир нечта хизматни амалга оширадиган композит хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.
Марказ жамоаси аҳолига кўрсатилаётган хизматлар тури ва сони кўпайтириш хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга ҳам астойдил ҳаракат қилаётир.
Жамшид ЁРБЕКОВ олган суратлар, ЎзА