Хитойлик шифокорлар Хоразмда тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқда
Хитой Халқ Республикасининг бир гуруҳ тажрибали шифокорлари Хоразм вилоятида бемор болалар учун бепул тиббий кўрик ўтказишиб, операцияларни бошлади.
“Future Smile” Ўзбекистон – Хитой дўстлик тиббиёт миссияси доирасида Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига бир гуруҳ малакали мутахассислар ташриф буюрди.

Хайрия лойиҳаси доирасида хитойлик тажрибали ортопед, пластик жарроҳ ва урологлар 7 сентябрдан 15 сентябрга қадар болаларни бепул кўрикдан ўтказиб, зарур жарроҳлик амалиётларини бажаришади.

Ҳозирги кунга қадар 61 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 29 нафарида мураккаб операцияларни ўтказиш режалаштирилди.
А.Шокиров, ЎзА