Хитойда СИ маҳсулоти учун “чеҳрани ижарага бериш” оммалашди
Хитойда фойдаланувчилар ўхшашликдан фойдаланиш ҳуқуқини сунъий интеллект ёрдамида маҳсулот яратиш учун ижарага бериш бозори жадал ривожланмоқда. Юз ижараси шартнома шарти, ташқи кўриниш ва қўллаш усулига қараб 15-700 доллар атрофида баҳоланяпти.
Ортиб бораётган талаб қисқа тик серия кўпайиши билан боғлиқ. Фақат 2026 йил биринчи чоракда мамлакат бўйлаб намойиш этилган тахминан 128 000 шундай лойиҳанинг аксари СИ кўмагида яратилган.
Шу билан бирга, бозор ривожланиб бориши асносида ноқонуний тасвирдан фойдаланиш ҳолати ҳам кўпаймоқда. Йил бошидан бери Ҳонггуо платформаси одамнинг юзи ёки овози ўзининг розилигисиз ишлатилган 85 000 дан ортиқ видео лавҳани олиб ташлади. Хитой судлари ҳам бундай низони тобора кўп кўриб чиқмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, технология ютуғи рақамли кўринишни ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий механизм ривожидан илгарилаб кетяпти.
С.Раҳимов, ЎзА