Хитой 2030 йилгача жамоат саломатлигини яхшилаш бўйича кенг қамровли дастурни амалга оширмоқчи
ХХР ўлкада жамоат саломатлиги хизматларини яхшилаш ва "Соғлом Хитой" ташаббусини илгари суриш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар доирасида 2030 йилга келиб ўртача умр кўриш давомийлигини 2025 йилдаги 79,25 ёшдан 80 ёшгача оширишни мақсад қилган.
Мамлакат давлат кенгаши томонидан тасдиқланган режа соғлиқни сақлаш хизматларидан унумли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва республиканинг асосий соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини юқори даромадли мамлакатлар кўрсаткичлари билан мослаштиришга қаратилган.
Ҳужжатда шунингдек, жамоат саломатлиги фавқулодда вазиятларга жавоб бериш имкониятларини кучайтириш ва бирламчи даражада касалликларнинг олдини олиш ва даволашни яхшилаш талаб этилади.
Г.Сатторова, ЎзА