Сўнгги 8 йилда ажратилган 1,7 триллион сўм ҳисобидан Қашқадарё вилоятида марказлашган сув таъминоти 32 фоиздан 61 фоизга чиқди. Лекин, бу республикада энг паст кўрсаткич экани кўрсатиб ўтилди.

Вилоятда сув ва канализацияни яхшилашга бу йил 800 миллиард сўм ажратилган. Мутасаддиларга бунинг ҳисобига 183 километр сув ва канализация тармоғи, 8 та сув иншооти қурилишини якунлаш топширилди.  

Қарши шаҳри канализация тизимини яхшилаш ишларини ҳам шу ойда бошлаш шартлиги қайд этилди. Бунга халқаро молия институтидан 60 миллион доллар жалб қилинган.  

Қарши шаҳрида сув таъминоти 97 фоиз бўлсада, сув олиб борадиган 110 километрли магистрал қувурнинг ярмидан кўпи эскирган, сув йўқотиш юқори.  

–Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортишимиз керак, – деди Президент.  

Мутасаддиларга ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф киритиш топширилди.  

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортилиши айтилди